2020 йил 17 декабрь соат 9 00 ва 14 00 да Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.16/30.12.2019.Т.87.01 рақамли илмий кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтади. Бунда Маджидов Абдинаби Аманавичнинг «Қуюқлаштирувчи полимер композициялар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш» мавзусидаги 02.00.14 – «Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” ихтисослиги (техника фанлари) бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун қабул қилинган диссертация ишининг илмий кенгашда ҳимояси ўтказилади.