Эшмуратов Баходир Бешимовичнинг фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ҳимояси

2020 — йил 17-ноябрь соат 1000 да Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.16/30.12.2019.Т.87.01 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгашнинг онлайн йиғилиши бўлиб ўтади. Бунда Эшмуратов Баходир Бешимовичнинг «Маҳаллий хомашёлар асосида юқори самарали деэмульгаторлар, одорантлар ва этаноламинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги 02.00.14 – «Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ва 02.00.03 — «Органик кимё» ихтисосликлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тавсия этилган диссертация ишининг илмий кенгашда ҳимояси ўтказилади.